Муносиб номзодлар сараланди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Маълумки, жорий йилнинг май июнь ойлари мобайнида мамлакатимизда маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтмоқда. Фарғона вилоятида ҳам адолат, холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида 1062 та маҳаллага муносиб номзодни саралаб олиш бўйича ўтказилаётган сайловлар якунига етказилди.
Вилоятда йил бошидан буён ушбу сиёсий жараёнга жиддий ҳозирлик кўрилди. Шу мақсадда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармасида вилоят штаби, вилоят, 19 та туман ва шаҳарда маҳалла раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, маҳаллий кенгашлар қарорлари билан фуқаролар йиғинлари раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман ҳамда шаҳар комиссиялари тасдиқланди.
— Вилоятда 976 та маҳаллада фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилиб, кўрсатилган 3003 нафар номзод орасидан 976 нафари маҳалла раиси этиб сайланди, — дейди Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Зиявитдинов. — Сайловларда 274 минг 858 нафар вакил иштирок этди.
Сайловлар якунига кўра, раисларнинг 442 нафари биринчи марта шундай эътирофга муносиб кўрилди. Шунингдек, 96 нафари аёлларни, 534 нафари амалдаги маҳалла раисларини ташкил этди.
Ўз навбатида сайланган раисларнинг маҳаллада фаолиятини ташкил этиш, «маҳалла еттилиги» ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолининг муаммоларини ҳал этиш соҳасидаги билим, малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Ўқув-семинарлари Фарғона шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги маҳалла раисларини жалб этган ҳолда олиб борилмоқда. Машғулотлар давомида иштирокчиларнинг жиноятчиликнинг олдини олиш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш, солиқ тушуми орқали маҳалла бюджетини шакллантириш бўйича амалий билим ҳамда кўникмаси оширилди. Қатнашчилар мавзулар юзасидан тест синовларида иштирок этиб, дастлабки билимлари синовдан ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг