Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”ни тарк этади

10:19 25 Март 2026 Жамият
258 0

Миср терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби футболчиси Муҳаммад Салоҳ ёзда жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

“Салоҳнинг 2027-йил июнь ойига қадар “Ливерпуль” билан шартномаси бор. Аммо футболчи жамоани тарк этмоқчи.

Ўз навбатида “Ливерпуль” клуби раҳбарияти Муҳаммад шундай қарорга келса, футболчини эркин агент сифатида қўйиб юборишга тайёр”, деб хабар бермоқда Романо.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ 2017-йилдан бери “Ливерпуль” жамоасида ўйнаб келмоқда. У жамоадаги фаолияти давомида 435 та ўйин ўтказиб, 255 та гол киритган. Шунингдек, клуб билан биргаликда Англия Премьер лигаси ва Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер