Мудҳиш ЙТҲ! Ҳайдовчи қурбон бўлди
Жорий йилнинг 4 май куни соат 21:20ларда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган “Халқ банки” рўпарасида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. “Ласетти” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳаракатда бўлмаган “Йўл қурилиш унитар” корхонасига тегишли бўлган асфальт ётқизиш машинасига урилиб, ЙТҲ содир қилган.
Натижада “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.С. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу транспорт воситаси йўловчиси 1986 йилда туғилган А.П. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғузор тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг