Мудҳиш ЙТҲ! 67 ёшли аёл вафот этди
Қашқадарё. 2020 йилнинг 25 май куни соат 00:20 да Косон тумани Насаф кўчасида 23 ёшли Ж.Ю. бошқарувида бўлган "Lаcetti" русумли автомашинасини орқага бошқариб, йўлдан кесиб ўтаётган 67 ёшли К.Б. аёлни автомашинанинг орқа томони билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида К.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-кисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзгатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг