Муаммолар йўналтирилмади, амалий ҳал этилди
Қарши шаҳридаги Ойдин маҳалласида қарийб 12 минг киши истиқомат қилади. Шунга мувофиқ, ҳудудда бандлик, ижтимоий ёрдам турларини олиш, коммунал хизматлар ва шу каби соҳалар билан боғлиқ муаммолар ҳам бисёр.
Сенатор Комила Каромова томонидан маҳаллада ўтказилган сайловчилар билан учрашувда аҳоли томонидан бу борадаги кўплаб муаммолар ўртага ташланди.
Масалан, маҳалла аҳолисининг асосий қисми кўп қаватли уйларда яшашади. Ушбу уйларга 6 та бошқарув-сервис компанияси коммунал ва ободонлаштириш хизматларини кўрсатади. Аммо айрим кўп қаватли уйларга «ширкат» эътибор қаратмаган. Натижада бирининг томидан чакки ўтади, яна бирининг эса ертўласини сув босган.
Аҳамиятли жиҳати, сенатор томонидан масъул ташкилотлар эътиборига ҳавола этилганидан сўнг ушбу муаммолар жойида ҳал қилинадиган бўлди.
Яна ўнлаб фуқаролар эса ишга кириш масаласида мурожаат этишди.
Таъкидлаш жоиз, бугун вилоят марказида қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқлари жадал ривожланиб бормоқда. Бундай субъектлар томонидан минглаб янги иш ўринлари таклиф этиляпти.
Жумладан, яқинда Қарши шаҳрида «Taskin carpet» масъулияти чекланган жамияти томонидан туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда қиймати 15 миллиард сўм бўлган декоратив гиламчалар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Айни пайтда корхонада 400 нафар ишчига эҳтиёж бор.
Бундай субъектлар сони эса кам эмас.
Учрашувда иш сўраб мурожаат этган фуқароларга тадбиркорлар томонидан мурожаатчининг маълумоти, қизиқиши, имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ўзларидаги бўш иш ўринлари таклиф этилди. Натижада аксарият фуқаролар шу ернинг ўзида ишга жойлашадиган бўлишди.
— Жорий йилнинг 13 март куни Президентимиз раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича Қарши шаҳар тажрибаси мисолида ўз кўрсатмаларини берган эди, — дейди сенатор Комила Карамова. — Шундан келиб чиққан ҳолда, бугунги учрашувда ҳам аҳолининг муаммоларини тинглаб, масъул ташкилотларга йўналтириш эмас, балки уларнинг иштирокида шу ернинг ўзида ҳал этишга эътибор қаратилди. Натижада деярли барча муаммолар жойида ечим топди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг