Миллий қадриятлар тараннум этилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳрида “Анъаналар диёри” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда ўзбек миллий қадриятларини ўзида мужассам этган қўшиқлар ижро этилди. 20 дан зиёд жамоа аъзолари халқимизнинг деярли унутилаёзган қўшиқ, лапар ва ашулаларини куйлагани аҳамиятли, албатта.
— Миллий қўшиқларимиз ўзида халқона урф-одатларимиз, анъаналаримиз, маданиятимизни ифода этади, — дейди Асака тумани маданият бўлими бошлиғи Муҳаббатхон Раҳмонова. — Жумладан, бизнинг “Гулруҳ” фольклор-этнографик ансамблимиз ҳам танловда халқимиз қадриятларини намойиш этувчи саҳна кўриниши билан иштирок этди. Бу каби тадбирлар нафақат миллий қўшиқчилигимизни, балки ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга ҳам хизмат қилади. Зеро, ҳар бир ижро замирида мана шу юрт мадҳи тараннум этилди.
Тадбир давомида баҳор, сумалак, ҳашар каби мавзуларни қамраб олган саҳна кўринишлари ҳам намойиш қилинди. Шунингдек, янги жамоалар ва ижрочиларнинг куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг