МДҲ давлатлари хавфсизлик хизматларининг раҳбарлари Москвада йиғилди
РИА «Новости»
Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг разведка масалалари бўйича йиғилиши очилди.
Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати матбуот бюросининг қайд этишича, йиғилишда ҳамкорликдаги ишларнинг натижалари кўриб чиқилади, МДҲ давлатлари разведка хизматларининг келгусидаги ўзаро ҳамкорлигининг вазифалари ва устувор йўналишлари муҳокама қилинади.
Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этмоқда.
Шу йилининг октябрь ойида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков МДҲдаги ҳамкорлик чуқур салоҳиятга эга ва нотинч даврлардан ишонч билан ўтишга имкон беришини таъкидлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг