Қозоғистонда тошқиндан зарар кўрган ҳудуддан катта сув кетди

12:57 21 Май 2020 Жамият
1316 0

Мутахассислар Сардоба сув омбори тўғони ўпилиши оқибатида сув босган қишлоқлардан катта сувни чиқарилишига муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Калкаманов маълум қилди, деб ёзади Спутник.

“Хушхабарни айтишга шошиляпман! Мақтаарал туманининг сув босган барча аҳоли пунктларидан катта сув кетди. Ҳокимият, Казводхоз, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фидокорона меҳнати туфайли Сардоба сувини қисқа вақт ичида каналлар ва коллекторлар ўзанига қайтариш ва тинч ҳаётни тиклашга киришига имкон берди“, — деб ёзди ҳоким ўринбосари Facebookʼдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 200 ортиқ ходими зарур техника билан тошқин оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманига юборилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер