Лондон дербисида кучлар тенг келди
Кеча, 30 ноябрь куни Англия Премьер лигасининг 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Лондоннинг “Челси” клуби “Стэмфорд Бридж”да ўз ҳамшаҳари “Арсенал” клубини қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 37-дақиқада “Челси” футболчиси Кайседо рақибнинг оёғини босгани учун майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида мезбонлар ўйинда ҳисобни очди. Галга Тревох Чалоба муаллифлик қилди.
59-дақиқада эса “қизиллар” ҳисобни тенглаштирди. Микел Артета жамоасининг жавоб голи Микел Мерино ҳисобига ёзилди.
Учрашув айнан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ўйиндан кейин, “аристократлар” посбони Роберт Санчез ўйин қаҳрамони деб топилди. “Sofascore” портали ушбу футболчининг ҳаракатларини 8,2 баллга баҳолади.
“Челси” — “Арсенал” 1:1
Голлар: Чалоба (48) — Мерино (59).
“Челси” — Санчес, Гюсто, Фофана, Чалоба, Кукуреля, Жеймс, Кайседо, Фернандес, Эстевао (Гарначо, 46), Нету, Педро (Делап, 55).
“Арсенал” — Райя, Тимбер, Москера, Инкапи, Калафиори (Люис-Скелли, 46), Субименди (Эдегор, 57), Райс, Эзе (Гокереш, 72), Сака, Мартинелли (Мадуэке, 57), Мерино.
Четлатиш: Кайседо (38).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг