Лангарлик болажонларга байрам совғаси
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти Қўштепа тумани «Лангар» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Таъкидлаш ўринлики, 180 ўринга мўлжалланган ушбу муассаса 1984 йилда қурилган бўлиб, 2021 йили ҳудуддаги болаларни мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиш мақсадида 90 ўринли мобил (контейнер) боғча фойдаланишга топширилган эди.

Жорий йилда эса «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида «296-HIKMK” МЧЖ томонидан таълим ташкилотининг 180 ўринли бино қисмида тўлиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. 1 миллиард 921 миллион сўм маблағ эвазига муассаса биноси мукаммал таъмирланди, атроф девори қайта тикланиб, кўркам қиёфа касб этди. Янги айвончалар қурилиб, канализация тармоқлари янгиланди.
Янги йил байрами арафасида тантанали равишда фойдаланишга топширилган муассасада 270 нафар кичкинтой замон талаблари асосида таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг