Қашқадарёга Хитойдан қайтган 164 нафар фуқаронинг 78 нафари соғлом...
Архив сурат
“Xalq soʻzi ONLINE”. Аҳад Муҳаммадиев/Қашқадарё. Қашқадарё вилоятига Хитой Республикасидан жами 164 нафар фуқаро қайтди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг хабар беришича, Хитойдан келганларнинг аҳволи ҳар бирининг хонадонига борган ҳолда ўрганилиб, назоратга олинган.
Таллимаржон чегара пости ҳамда Қарши халқаро аэропортида масъул шифокорлардан иборат тиббий пунктлар ташкил этилиб, вилоятга кириб келаётган фуқаролар махсус тиббий текширувдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, “Коронавирус тарқалишига қарши курашиш штаби” номли “Телеграм” гуруҳи ташкил этилиб, ҳудудлардаги ҳолат тўлиқ назоратга олинган.
Айни пайтгача тиббий текширувга олинганларнинг 78 нафарида тиббий текширув якунланиб, уларнинг соғлом эканлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Хитойдан чартер рейслар бўйича олиб келинган фуқаролар айни пайтда Тошкентда, махсус тайёрланган тиббиёт муассасасида халқаро санитария-эпидемиология талаблари асосида икки ҳафталик қатъий карантин ҳолатида сақланмоқда. Шу даврда уларнинг оила аъзолари билан учрашиши тақиқланган. Яқинлари билан фақат махсус телефон алоқаси орқали мулоқот қилиш имконияти яратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг