Қаршидаги кўпқаватли уйлардан биридан илон чиқди

11:31 27 Май 2020 Жамият
1710 0

Қутқарувчилар кўпқаватли уйга кириб олган илонни олиб чиқди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ФВБ хабар бермоқда.

Ушбу воқеа Қарши шаҳридаги 5 микрорайонда юзага келган. А.Х. исмли фуқаро вилоят ФВБ навбатчилик қисмига уйига илон кириб олганлиги ҳақида маълум қилган.

Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва “чақирилмаган меҳмон”ни тутиб, хавфни бартараф қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер