Ким Чен Ин Путин сабабли Трамп билан кўришмоқчи
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Дональд Трамп билан гаплашмоқчи. Унинг ҳам Владимир Путиндан ҳафсаласи пир бўлган. Путин Шимолий Кореядан келган қурол ва ҳарбийларга муносиб тўлов таклиф қилмаган ва Трамп билан музокараларга тайёрлигини эълон қилди.
Шимолий Корея манбалари Кимʼнинг нутқидан иқтибос келтирар экан, унинг АҚШ президенти билан ажойиб хотиралари борлигини айтган. Шу билан бирга у ҳеч қачон ядро қуролидан воз кечмаслигини таъкидлаган.
«Агар Қўшма Штатлар ядросизланишга бўлган чекловлардан воз кечса, биз билан ҳамкорлик қилса, унда биз уларни кутиб олмаслигимизга сабаб қолмайди», — деган Ким Чен Ин.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Шимолий Кореяда аллақачон ядро қуроллари мавжуд. Вашингтон эса Пхеньяннинг ундан воз кечишини талаб қилмоқда. Бу масала узоқ вақтдан бери АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида тортишув мавзуси бўлиб келган. Музокаралар 2019 йилдаги Ким ва Трампнинг муваффақиятсиз учрашувидан сўнг тўхтатилди.
Шимолий Корея бўйича мутахассис Фредерик Спур BILDга берган интервьюсида Ким Чен Иннинг қарашлари ҳақида қисқача тўхталган.
«Ким Трамп юқори савияли саммитларни қадрлашини билади ва Кимнинг ўзи учун ҳам бундай учрашувлар фойдали бўлади. Шу билан биргаликда Шимолий Корея учун Москва ва Пекинга ўзининг муқобил дўстлари борлигини кўрсатишда ҳам қўл келади. Бироқ ҳақиқий сиёсий ўзгаришларни кутмаслик керак. Агар саммит бўлиб ўтадиган бўлса, бу шоуга айланади, ҳақиқий ютуқлар эҳтимолини паст баҳолайман», — деган эксперт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг