Ким Чен Ин 20 кун деганда кўриниш берди
Шимолий Корея етакчиси, мамлакат меҳнат партияси раиси Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди. У Сунчхон ўғитлар заводининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (ЦТАК) маълум қилди.
“Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин, шахсан маросимда иштирок этиб, қурилиш тугаганини англатувчи лентани кесди. Сўнг хурсанд ҳолда қурувчилар ва омма олдида қўлини силкитди“, деб таъкидлади ЦТАК. Агентликнинг хабар беришича, 1 май куни КХДР раҳбари иштирокида заводнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди ва у халқ республикасида анъанавий равишда кенг нишонланадиган Халқаро ишчилар байрамига тўғри келди.
КХДР раҳбари Сунчхон фосфорли ўғитлар заводининг фойдаланишга топширилишини “мамлакат кимё саноатини юқори босқичга олиб чиқишда муҳим босқич“ деб атади.
Маълумот учун, Ким Чен Ин 12 апрелдан буён кўриниш бермаётган ва ҳатто 15 апрель куни мамлакатдаги асосий байрам ҳисобланган бобосининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳам қатнашмаганди. Шундан сўнг, унинг оғир операцияни бошдан кечиргани, аҳволи оғирлиги ва гўёки ўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
36 ёшли Ким Чен Ин мамлакатни 2011 йилдан буён бошқариб келади. У партия раислигига отасининг вафотидан сўнг келган ва мамлакатни бошқараётган сулоланинг учинчи вакили ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг