Хитойда илк шаҳар типидаги қишлоқлар қурилмоқда
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги
Хитойнинг Боле шаҳридаги Керехад маҳалласи 2016–2018 йилларда шаҳар типидаги илк қишлоқ лойиҳаси сифатида бунёд этилган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси амалий сафар билан камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида ушба қишлоққа ташриф буюришган. Бугунги кунда мингга яқин деҳқон яшайдиган ушбу ҳудуд қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида фаолият юритмоқда.

Маҳалла раиси ўринбосари Чжен Жи Чингнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Хитой ҳукуматининг камбағалликни қисқартириш дастури доирасида амалга оширилган.
«Деҳқонларимиз олдин пастқам ва кўримсиз уйларда яшаган. Хитой ҳукуматининг камбағалликни қисқартириш дастури асосида мазкур янги маҳалла қад ростлади ва деҳқонлар бу ерга кўчирилди. Аҳолимизни хитойлар, уйғурлар, мўғуллар, қозоқлар ва бошқалар ташкил этади. Улар аҳил-иноқликда, бир оила бўлиб яшаяптилар», — деди Чжен Жи Чинг.

Маълумотларга кўра, маҳалланинг умумий майдони 13 минг квадрат метрни ташкил этади. Экин ерлар аҳоли ўртасида тақсимланган, қолган 1300 минг квадрат метр ер учинчи томонларга ижарага берилган. 2024 йил давомида ушбу ижара ва бошқа хизматлардан маҳалла 1 млн 820 минг юань даромад олган. Бу эса киши бошига 29 600 юандан тўғри келади. Топилган маблағлар маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилади.
Ташриф давомида эътиборни жалб этган яна бир жиҳат — Керехад маҳалласида амалга оширилаётган «яшил» лойиҳалар бўлган. Ҳозирда маҳалланинг 55 фоизи яшил ҳудудларга айланган. Лойиҳа муаллифлари келгусида маҳаллага тўлиқ экоҳудуд мақомини беришни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг