Хитой жанубида юз берган торнадо оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Архив сурат
Хитой жанубидаги Гуандун провинцияси маркази Гуанчжоу шаҳрида шанба куни содир бўлган торнадо оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, торнадо Байюнь муниципалитети ҳудудидаги Чжунлотань шаҳарчасига тахминан соат 15:00 да бостириб келган. Торнадо жойидан тахминан 2,8 км узоқликда жойлашган Лянтянь қишлоғидаги метеорология станцияси шамолнинг максимал тезлиги 20,6 м/с.ни ташкил этган.
Табиий офат зонасидаги оқибатларни бартараф этишга шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари, метеорология, ёнғин, уй-жой қурилиши ва тиббиёт хизматлари ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли ўз вақтида жалб этилди.
Соат 22:00 ҳолатига кўра қидирув-қутқарув ишлари асосан якунланди. Барча жабрланганлар шифохонага етказилган.
Расмийларнинг аниқлик киритишича, 141 та саноат биноси шикастланган, турар-жой биноларининг қулаши кузатилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг