Халқаро ҳамкорликда касб мактаблари очилади
Республика Миграция агентлигининг Навоий вилоятидаги ҳудудий филиали раҳбари Россия Федерациясининг Бошқирдистондаги “SVARTEKS” компанияси вакили Марсел Асфандияров билан биргаликда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди. Унда Навоий вилоятида ҳамкорликда касб мактаблари ташкил этиш бўйича лойиҳалар муҳокама этилди.
Музокараларда вилоятимизда “Пайвандлаш мактаби“ ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди, — дейди филиал раҳбари Исмат Болтаев. — Дастлабки лойиҳа учун Қизилтепа туманидаги коллеж танланиб, ҳамкор компания томонидан бир қатор жиҳозлаш ишлари таклиф этилди. Шунингдек, музокаралар якунида вилоятимизнинг Хатирчи агротехникумида ҳам мазкур мактабни очиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Хорижий ҳамкор томонидан ҳар бир лойиҳага 100 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилган. Мазкур мактабларда ўқиш курслари 2 ой давом этиб, гувоҳнома берилади ва тингловчиларга разряд тайинланади. Битирувчилар ойлик иш ҳақи ўртача 2000-4500 АҚШ долларида бўлган Россиянинг йирик корхоналарига ишга йўналтирилади ва жойлаштирилади.

Таъкидлаш жоиз, “SVARTEKS” компанияси Бошқирдистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган йирик корхоналарда бири бўлиб, нафақат ўз эҳтиёжи, балки Россиядаги бошқа корхоналар учун ҳам малакали кадрлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланади. Энг муҳими, федерация меҳнат бозорида ишончли ҳамкор сифатида узоқ йиллик тажрибага эга.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг