Кенг имконият - сифатли тиббий хизмат омили
Фото: "Халқ сўзи"
Бухоро вилояти Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасида яқинда ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги билан хасталанган беморларга гемодиализ хизмати кўрсатиш бўлими фаолияти йўлга қўйилган эди. Айни пайтда умумий лойиҳа қиймати 3, 3 миллиард сўм бўлган диагностика маркази биносини қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Яна бир муҳим жиҳати, шифохонада даволанаётган беморларнинг яқинлари ҳақида ҳам қайғурилмоқда. Шу вақтга қадар хаста фарзанди, ота – онаси ёки ёр – биродарини кўргани келганлар дийдорлашгани жой йўқлигидан азият чекишарди. Яқинда шу масала ҳам кун тартибидан тушди. Бирлашма ҳудудида 100 ўринли кутиш зали қурилиб фойдаланишга топширилди.Ўзига хос дизайнга эга бинода беморларнинг яқинлари учун замонавий қулайликлар яратилган. Бу ерда улар шахмат – шашка ўйнашлари, китоб, газета – журнал мутолаа қилишлари, соғлом турмуш тарзига риоя этишга оид тарқатма материаллар билан танишишлари, муҳими, шифохонада даволанаётган яқин инсони билан эмин-эркин мулоқотда бўлиши мумкин.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг