Иссиқлик манбаисиз иссиқхона

13:13 09 Декабрь 2022 Жамият
603 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Мўйдинжон Абдураҳимов қишнинг совуқ кунларида ҳам иссиқлик таъминотисиз фаолият юритувчи иссиқхонага эга соҳибкорлардан бири. У ўз томорқасида ташкил этган иссиқхонасида цитрус мевалар етиштиришнинг хадисини олган.

— Иссиқхонамизни хитойча усулда ташкил этганмиз, - дейди Мўйдинжон Абдураҳимов. — Яъни, ер остида жойлашган бўлиб, усти икки қавват плёнка билан ёпилган. Ташқарида 20 даража совуқ бўлганда ҳам бу ерда 5 даражадан 15 даражагача иссиқликни таъминлаш мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай ёнилғига ҳожат йўқ.

Одатда респуликамиз иссиқхоналарида лимон етиштириш тажрибаси оммалашган. Мўйдинжон Абдураҳимов иссиқхонасида эса мандаринни йиғиш мавсуми бошланди.

— Мандарин дарахти 200 йил умр кўради, - дейди у. — Томорқамдаги кўчатлар 4 йиллик бўлишига қарамай, мўл ҳосил бермоқда. Умуман олганда, бир сотих майдонда 1 тонна мева йиғишни режалаштирганмиз.

Бу йил Андижон вилоятидаги мавжуд иссиқхоналардан 12 минг 623 тонна маҳсулот йиғиштириб олинди. Бу кўрсаткичда томорқаларда етиштирилган ҳосилларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер