Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
«Халқаро муносабатларда катта тажрибага эга ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга содиқ бўлган Гидеон Лустиг мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга тайёр. Биз уни самимий қутлаймиз ва ушбу лавозимда муваффақиятли ва самарали фаолият тилаймиз», дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Зеавит Бен-Ҳиллел 2024 йил июлида ўз миссиясини якунлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг