Исроилдаги Хитой элчисининг жонсиз танаси топилди

21:24 17 Май 2020 Дунё
1119 0

Хитой Халқ Республикасининг Исроилдаги элчиси Ду Вэй Тель-Авив шимолидаги ўз қароргоҳида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар хабар бермоқда.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги дипломат ўлганини тасдиқлади.

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирги вақтда полиция дипломатнинг ўлими сабабини ўрганмоқда.

Дастлабки тергов хулосаларига кўра, Вэйнинг танасида калтакланиш белгилари йўқ, юрак хуружи ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, дипломат 58 ёшда эди. Ду Вэй 2020 йил февраль ойида Хитойнинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер