Ишлаб чиқариш иқтисодиётнинг муҳим пойдеворидир
Мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳиссаси беқиёс. Бу эса нафақат иқтисодий барқарорликка, балки аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Бунга эришишда давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун яратилган шароитлар, солиқ ва кредит имтиёзлари, инфратузилма ва замонавий технологиялар билан таъминлаш каби қатор қулайликлар муҳим роль ўйнайди. Шу йўналишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар давлат сиёсати ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, иқтисодиётда муҳим ўрин эгалламоқда.
Мисол тариқасида Балиқчи туманида фаолият юритаётган «Vodiy agrotech» агрокластерини келтириш мумкин. Бу корхона пахта хом ашёсини қайта ишлаб, тола, чигит, ўсимлик ёғи, кунжара ва совун каби тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинади ва ойига ўртача 1 миллион АҚШ доллари миқдорида ташқи савдо амалга оширилади.
— Агрокластернинг яна бир муҳим жиҳати аҳоли бандлигини таъминлашдаги ҳиссасидир, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Музаффаржон Каримов. — Бугунги кунда заводда 200 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган бўлса, пахта мавсумида иш ўринлари янада кенгайиб, 500 нафаргача етмоқда. Бу эса маҳаллий аҳоли даромадини ошириш, иқтисодий фаолликни ривожлантириш ва тадбиркорлик муҳитини мустаҳкамлашда ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг