“iPhone” фойдаланувчилари жиддий хавфдан огоҳлантирди
Иллюстратив фото
Турли хил “iPhone” смартфонлари эгалари парвозлар пайтида батареянинг ғайриоддий ишлашидан шикоят қилмоқдалар. Уларнинг сўзларига кўра, батарея парвоз пайтида вақтинча ҳажмини оширади, аммо қўнгандан сўнг қурилма ҳеч қандай кўринадиган оқибатларсиз нормал ҳолатига қайтади.
Бир ҳолатда “iPhone 16 Pro Max” фойдаланувчиси баландликда орқа корпуснинг қисман ажралганини пайқаган. Қўнишдан сўнг дарҳол телефон ўз ҳолига қайтган. “iPhone 15” эгаси ҳам шунга ўхшаш ҳодисага икки марта парвоз вақтида дуч келган. Яъни, унинг қурилмаси парвоз пайтида сезиларли даражада шишган ва қўнгандан кейин нормал ҳолатга қайтган. Фойдаланувчининг сўзларига кўра, батареяни алмаштириш бу муаммони ҳал қилади.
Мутахассислар бундай ҳолатларни салон босимининг пасайиши билан боғлашмоқда. Баландликда литюм-ион батареялар ичидаги газлар кенгайиши мумкин. Бу эса батареянинг вақтинча деформациясига олиб келади. Қўниш ва нормал босимни тикланганидан сўнг батарея асл ҳолатига қайтади.
“Apple” компанияси томонидан бу ҳолатлар бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ берилмади. Хабарларга кўра, булар алоҳида ҳолатлардир. Бироқ, мутахассислар батареянинг шишганини пайқаган фойдаланувчиларга нуқсонни ҳужжатлаштиришни ва ваколатли хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилишни тавсия қилмоқда. Чунки литюм-ион батареяларнинг деформацияси хавфсизлик учун хавф туғдириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг