Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари — CAITME — 2024” 15-Марказий Осиё халқаро кўргазмаси очилди.
“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўргазмада Ўзбекистон, Австрия, АҚШ, БАА, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Жанубий Корея, Туркия, Франция каби йигирмадан ортиқ давлатлардан 403 та компания инновацион ишланмалар ҳамда технологиялар, янги ускуналар ва кенг турдаги бутловчи қисмларни намойиш этаётир.
Масалан, Швейцариянинг тола ҳамда калава ипларни қайта ишлаш тенденцияларини яратувчи “Saurer” компанияси мамлакатимизда илк маротаба “Autoairo” юқори тезликдаги технологияси, янги “Zinser 51” ҳалқа йигирувчи машинаси ва “Autocard SC 7”ни иштирокчилар эътиборига ҳавола қиляпти.
Эътиборлиси, ушбу халқаро намойишда бу каби муҳим, энергия тежайдиган, юқори самарали янгиликлар деярли ҳар бир стенддан ўрин олган.
Бундай халқаро кўргазмада биринчи марта иштирок этаётган хорижлик тадбиркорлар ҳам бор. Шулардан бири — Туркиянинг “Optimum Digital Planet” компанияси.
— Компаниямиз 1994 йилда кенг форматли полиграфия саноатида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, у тўқимачилик, гиламлар, уй декорацияси каби турли соҳалар учун илғор босма тизимларни ишлаб чиқарувчи глобал бренддир, — дейди ушбу компания раҳбари Танeр Гувeн. — Кейинги йилларда мамлакатингизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар қизиқишимизни янада оширди. Ўзбекистонда дистрибьюторларимиз мавжуд. Мақсадимиз бугунги тадбирда шериклар топиш ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Бунга эса ушбу халқаро кўргазма қулай фурсат яратди.
Таъкидлаш жоизки, ишбилармон доиралар ўртасида ўзаро мулоқот платформасини яратиб бераётган ушбу халқаро кўргазма 14 сентябрга қадар давом этади.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг