Ҳоким мигрант хонадонида бўлди
Фото: Халқ сўзи
Янги йилни тақдир тақозосига кўра хорижда кутиб олишга мажбур бўлаётган юртдошларимиз сони оз эмас. Улар хонадонига бориб, оила аъзолари ҳолидан хабар олиш, кўнгилларга байрам қувончини улашиш ҳам, бизнингча, инсонийликнинг ёрқин намунасидир.
Ана шундан келиб чиққан Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда тирикчилик важидан хорижда меҳнат қилаётган мигрантлар, жумладан, Муҳиба Норқулованинг хонадонида бўлди. Бухоро шаҳридаги Мутал Бурҳонов маҳалласида яшовчи бу оила аъзолари билан самимий суҳбат жараёнида ҳоким хонадондаги шарт--шароит билан яқиндан танишди. Оилага байрам совғаларини топширди. Байрам кунларидаги бу кутилмаган ташриф, айниқса, оилада ўсиб – улғаётган болалар учун эсда қоларли кечди.
Айтмоқчи, мигрантлар хонадонига ташрифдан аввал вилоят ҳокими ҳозир хорижда бўлиб турган бир гуруҳ меҳнат муҳожирлари билан онлайн мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида юртдошларимизнинг яшаш ва иш шароитлари билан қизиқди, уларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини тинглади. Вилоятда яратилаётган иш ўринлари ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг