Ҳиндистонга ҳам чигирткалар “ҳужум“ бошлади
Фото: vesti.ua
Айни пайтда чўл чигирткаларининг катта гуруҳи Ҳиндистоннинг ғарбий ҳамда марказий қисмидаги экин майдонларини вайрон қилмоқда. Бу ҳолат Ҳиндистонда охирги ўттиз йил ичидаги энг ёмон чигиртка “босқини” эканлиги айтилмоқда.
Ушбу ебтўймас зараркунандалардан азият чекаётган ҳудудларга кимёвий моддалар сочиш учун дронлар, тракторлар ҳамда машиналар юборилган. Чигирткалар аллақачон 50 минг гектардаги экинларни вайрон қилишга улгурган.
“Ҳар бири 1 квадрат километр майдонни эгалловчи 10 га яқин чигиртка тўдаси шу вақтгача Ражастон, Панжоб, Харяна ва Мадхя-Прадеш ва Уттар-Прадеш штатларини ўзларига “уй” қилиб олган.
Улардан энг кўп зарар кўрган Ражастон штатидир.
Таъкидланишича, бу йил чигиртка мамлакатга кутилганидан анча олдин келган.
Ҳиндистонда 1993 йилдан бери бунчалик катта ҳажмдаги чигиртка тўдаси кузатилмаган,дея хабар берган ташкилот.
Мазкур ҳашаротлар бу икки провинциядаги мавсумий экинларга жиддий хавф солмоқда ҳамда ўзи шундоқ ҳам коронавирус туфайли жорий қилинган чекловлар сабаб қийинчиликка дуч келаётган фермерларга яна бир жиддий муаммо туғдирди.
Мутахассислар ҳолат янада ёмонлашиб, июнь ойида Африкадан Покистон орқали Ҳиндистонга яна чигирткалар бостириб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти берган маълумотларга кўра, 40 миллиондан иборат чигиртка тўдаси 35 минг кишига ёки олтита филга етадиган овқатни еб битириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг