Ҳарбий қисмда бир кун
Фото: Халқ сўзи
Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти кенгаши билан ҳамкорликда «Ҳарбий қисмда бир кун» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларидаги мактабларда ёшлар сардори бўлиб фаолият юритувчи ўғил-қизларга дастлаб ҳарбий либослар берилди. Шундан сўнг ҳарбий қисм Хотира майдонида юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган Ватан ҳимоячилари ёдга олинди.

Ҳарбий қисм ўқув бинолари, кутубхонаси, ихтисослашган марказлар ҳамда ётоқхона бўйлаб саёҳат ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди. Тадбир иштирокчиларига ўз жисмоний имкониятларини синовдан ўтказишига имконият яратиш мақсадида спорт мусобақалари уюштирилди. Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан таништириш учун аскарлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.
— Тадбирлар доирасида ҳарбий қисм ошхонасида тушлик ташкил қилиниб, мароқли суҳбат файзли дастурхон устида давом этди, — дейди Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати раҳбари, подполковник Фахриддин Нутфиллаев. — Суҳбат давомида ёшларнинг аксарияти Ватан ҳимоячиси бўлиш иштиёқи пайдо бўлганини айтиб, келгусида ҳарбий қисмларда хизмат қилиш истагини билдирди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг