Ҳафта давомида ҳаво исиб боради
Июнь ойининг биринчи иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4−5 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда жадаллиги камроқ бўлган момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда республика ҳудудининг катта қисмида қулай ҳарорат фони сақланиб туради, ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат 29−32 даража, ҳафтанинг иккинчи ярмида 32−35 даража иссиқ бўлади. Фақат жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат кундуз кунлари 36−39 даражагача кўтарилади.
Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 3−5 июнда республика бўйича баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат 3−5 июнда 30−33 даража, 6−7 июнда 32−35 даража иссиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18−21 даража илиққагача бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг