Гулчилик – ҳам гўзаллик, ҳам даромад

20:04 29 Декабрь 2022 Жамият
685 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимлиги томонидан ёш тадбиркор Элёрбек Каримовга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ва қаровсиз ётган 1 гектар ер ажратиб берилди.

Тадбиркор ўз бизнес-режасига кўра бўш ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, 10 турдаги гул навлари парваришини йўлга қўйди. Ҳозирда иссиқхонада етиштирилаётган маҳаллий ва хориждан келтирилган ноёб гуллар жуда ҳам харидоргир. Муҳими, тадбиркорнинг бу ташаббуси туфайли ўн нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

— Гулчиликда қўшни Қува тумани миришкорлари тажрибасини ўрганиб, йилнинг тўрт фаслида ҳам бозори чаққон бўладиган атиргулларни парваришлаяпмиз, — дейди тадбиркор. — Шунга яраша даромад ҳам чакки эмас. Биргина жорий йилнинг ўзида даромадимиз 350 миллион сўмни ташкил этди.

Анвойи ва хуш ифорли атиргуллар водийдаги гул бозорларига етказиб берилиши баробарида қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер