Германия Канцлери Регистон ансамбли билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди.
Мамлакатимизнинг асосий тимсолларидан бири, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ифодаси – дунёга машҳур Регистон майдони ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ансамблга кирувчи Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ўзининг салобати, бой тарихи ва бетакрор архитектураси билан барчада чуқур таассурот қолдиради.
Олий мартабали меҳмонга Шарқ меъморчилигининг ушбу дурдонаси қурилишига оид тарихий маълумотлар, ечимлар ва безакларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, бу маскан билан боғлиқ муҳим воқеалар ва шахслар, ўзбек халқининг маданий мероси ҳақида маълумот берилди.
Суҳбат давомида жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири сифатида ҳақли равишда эътироф этилган Самарқанд шаҳри бугунги кунда бугунги кунда ишбилармонлик ва сайёҳлик марказига айланиб бораётгани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Регистон ансамбли олдида биргаликда суратга тушдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг