Франция Европа Иттифоқидан чиқишга чақирилди
Foto: Reuters
Сиёсатчи Флориан Филиппо Францияни Брюсселнинг Украина президенти Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлагани учун Европа Иттифоқи (ЕИ) аъзолигидан воз кечишга чақирди.
У Европа Иттифоқи Венгрияни 13 миллиард евродан маҳрум қилиш билан таҳдид қилаётганини, бу эса республикани «жуда оғир инқирозга» олиб келишини таъкидламоқда.
«Баҳоналар ортида асл сабаб ётибди: Венгрия Зеленскийни тўлиқ қўллаб-қувватлаш масаласида Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан бир фикрга эмас», деб тушунтирди у. Шундан сўнг Филиппо Европа Иттифоқи «тоталитар» эканлигини, шунинг учун ҳам Франция ундан чиқиши кераклигини айтди.
Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқининг Украинага 2023 йилда 18 миллиардлик ёрдам пакетини тақдим этиш режасини амалга оширишга аралашишини айтган эди. Муқобил вариант сифатида бош вазир Украинага ҳар бир давлат ўз бюджетидан ёрдам ажратишни таклиф қилди.
Ноябрь ойи охирида Венгрия ва Польша расмийлари муносабатлари совуқлашгани маълум бўлди. «Politico» мақоласида айтилишича, Венгрия бош вазирининг россияпараст позицияси Варшава билан зиддиятнинг кучайишига олиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг