Facebook видеомулоқот хизматини ишга туширади
Американинг Facebook компанияси Messenger Room гуруҳида видео қўнғироқлар хизматини ишга туширилишини эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг веб-сайтида эълон қилинди.
"Messenger Room сизга дўстларингиз, яқинларингиз билан вақт ўтказишингизга имкон беради. Facebook ёки Facebook Messenger'да "РООМ"ни яратинг ва ҳар кимга у (Facebook аккаунтига эга бўлмаса ҳам) сизнинг видеомулоқотингизга қўшилишни таклиф қилади. "Room"ингизга сиз 50 кишини таклиф қила оласиз”, дейилади компания баёнотида.
Таъкидланишича, яқин орада ушбу функция Instagram Direct, WatsApp'га ҳам қўшилади.
Маълумот учун, Facebook 2004 йил 4 февралда Марк Цукерберг ва унинг учта курсдошлари томонидан Гарвард университетида ўқиш пайтида ташкил этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, Facebook'нинг ойлик аудиторияси 2,5 миллиард фойдаланувчидан ошади. Компания мутахассисларининг фикрига кўра, дунёда 2,9 миллиарддан ортиқ одам ойига ҳеч бўлмаганда бир марта унинг хизматларидан фойдаланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг