Эрон рақиблари позицияларига зарбаларни кучайтиришга ваъда берди
Фото: AP
Теҳрон яқин кунларда АҚШ ва Исроил позицияларига ҳужумларни кучайтиради, деб хабар берди Эрон ҳарбий қўмондонлигининг «Ҳотам ал-Анбия» марказий штаб-квартираси.
«Зарбалар... янада кучлироқ ва кенгроқ бўлади», — дейилади «Тасним» ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотда.
Жума куни кечқурун Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси «Ҳақиқий ваъда 4» операцияси доирасида 21-ҳужумлар тўлқини бошланганини эълон қилди. Эрон кучлари Тел-Авивдаги нишонларга дронлар ва «Ҳайбар» оиласига мансуб ўрта масофали баллистик ракеталарни учирди.
Бир кун олдин Теҳрон Исроил пойтахти Бен Гурион аэропорти ва Исроил мудофаа кучларининг 27-эскадрони базасидаги нишонларга зарба бериш учун энг сўнгги «Хуррамшаҳар-4» ўта оғир ракетасидан фойдаланган. Бундан ташқари, Эрон армияси АҚШ танкерлари ва самолёт ташувчиларига ҳужум қилишда давом этмоқда.
Шу йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли операция бошлади. Тел-Авив ўз мақсади Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканлигини айтди. Вашингтон Эрон флоти ва мудофаа саноатини йўқ қилиш билан таҳдид қилди ва мамлакат фуқароларини режимни ағдаришга чақирди.
Қасос сифатида Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий иншоотларига зарбалар берди.
Эронда қурбонлари 1300 дан ошди
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 1332 кишига етган. Бу ҳақда «Ал Жазира» телеканали Эрон Қизил Ярим Ой ташкилотига таяниб хабар тарқатди.
«Эрон Қизил Ярим Ой ташкилотининг маълумотларига кўра, шанба кунидан бери Эронда АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларида камида 1332 киши ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.
«Ал Жазира» шунингдек, Эрон АҚШ ва Исроилнинг давом этаётган ҳужумларига қарамай, мамлакатда маъмурий фаолият босқичма-босқич тикланиши эълон қилинганини хабар қилмоқда. Жумладан, 8 март, якшанба кунидан бошлаб Теҳронда жойлашган барча вазирликлар, ташкилотлар ва ижро этувчи органлар ўз ходимларининг 20 фоизи ўз иш жойига қайтади.
АҚШ 500 нафардан ортиқ ҳарбийини йўқотди
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижонийнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилишича, Эрон билан можаро пайтида 500 нафардан ортиқ америкалик аскар ҳалок бўлган.
«Келинг, ҳисоблаймиз: 500 нафардан ортиқ америкалик аскар ҳалок бўлган бўлса, ким устун — АҚШми ёки Исроилми?», — дея ёзди Ларижоний АҚШ ҳукуматининг «АҚШ биринчи ўринда» шиорига ишора қилиб.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар тугагунига қадар янада кўпроқ аскарларини йўқотиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. У АҚШ бунга йўл қўймаслик учун қўлидан келган барча ишни қилишини ва етказилган йўқотишларга қасос олишга ваъда қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг