ДХХ наркосавдогарларни қўлга олмоқда
ДХХнинг Хоразмда ўтказган тезкор тадбирида хазорасплик фуқаронинг “Кобальт” машинаси салонида жами 6 бўлакда 3 кг 982 гр “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Суриштирув ҳаракатлари давомида бу шахс Тожикистондан келтирилган “оғу”ни Сурхондарёнинг Сариосиё туманида яшовчи 2 нафар фуқародан олгани маълум бўлиб, Хазорасп туманидаги меҳмонхонанинг улар жойлашган хонасидан сотиш учун мўлжалланган 1 кг 952 “опий” моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб олган вақтларида яна 2 нафар хазорасплик наркосавдогарлар ушланди.
Бухоро вилоятида қайд этилган ҳолатда эса ғиждувонлик 2 нафар фуқаро Бухоро шаҳрида 1 кг 224 гр “опий” моддасини 50 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.
Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Некция” русумли автотранспорт воситаси текширилди. Унда йўловчи сифатида кетаётган, Бағдод туманида яшовчи фуқаро ёнида 1 кг 913 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу ажал оғуси тожикистонлик наркокурерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилоятига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг