Депутат ва ёшлар учрашуви
Бугунги кунда депутатлар бевосита жойларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали мавжуд муаммоларни бартараф этишда фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Зардуной Исмоилова томонидан уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Унда мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
— Бугунги кунда ёшлар орасида учраётган энг долзарб муаммолардан бири таълим олиш ва муносиб иш ўринларига эга бўлмасликдир, — дейди депутат биз билан суҳбатда. — Ушбу масалаларни тизимли ўрганиб, ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш лозим. Бу каби мулоқотлар нафақат муаммоларни аниқлаш, балки уларни жойида тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бермоқда.
Учрашув доирасида депутат ташаббуси билан ёшлар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, натижада уч нафар қизга даволаниш учун йўлланмалар берилди. Шу билан бирга, бандлик масаласида ҳам амалий қадам ташланиб, уч нафар ёш «Само Текстиль» корхонасига ишга жойлаштирилди. Ўнлаб тадбир иштирокчиларига эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бу каби тадбирлар ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг