Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан ушланди

13:29 13 Июнь 2025 Жамият
173 0

Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Мазкур тезкор тадбирда аниқланишича, Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 миллион сўм пора талаб қилиб, шундан 7 миллион сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?