Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 6-9 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 6 март куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва кун ўртасига келиб ҳаво 10-15 даража илиққача исийди.
Бугун кечқурун кўпчилик вилоятларда (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиққача кўтарилади.
8 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида айрим жойларда ва Навоий вилояти чўл ҳудудининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража атрофида бўлади.
9 мартда республика ҳудудига яна нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича (шимолий ҳудудлардан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, Навоий вилояти чўл ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 11-13 даража илиқ бўлади. Кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин. Эртага кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
8 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади. 9 март куни эса куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг