«Click» тўлов тизимлари орасида устун мавқега эга деб топилди
Иллюстратив фото
Рақобат қўмитаси «Click» АЖни онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа деб топди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Эндиликда компания монополияга қарши қонунчилик доирасида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этади ва мониторинг ўтказиб боради.
Одатда компаниялар ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши 40 фоиз ёки ундан юқори бўлса улар устун мавқега эга деб тан олинади. Аввалроқ «Payme» платформаси ҳам устун мавқега эга деб топилганди.
Таъкидлаш жоиз, «Cлиcк» АЖ 2011 йил ноябрь ойида ташкил этилган бўлиб, унинг асосчилари Улуғбек Рустамов, Рустам Файзиев ҳамда Баҳодир Абдукадиров ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг