Чинозлик дурадгор қизлар ҳақида эшитганмисиз?
“Халқ сўзи ONLINE”
Чиноз туманинг Гулзоробод қишлоғида дурадгор қизлар оиласи бор дейишганда унчалик ишонмагандик. Нормуҳаммад ака Эштоев хонадонида бўлганимизда бунга ишонч ҳосил қилдик.
Юртимизда ҳунармандчилик тарихи қадим ўтмишга бориб тақалади. Бугун мазкур касб билан шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар бор. Қадимдан ривожланган бу ҳунар одамларга наф келтириш билан бирга, уларнинг турмуш даражасини ҳам ўзгартиришга хизмат қилади.
Нормуҳаммад ака Эштоев саккиз йилдан буён уйида эшик, ром, хонтахталар ясаб келади.
– Аслида бу касб мен учун ота мерос бўлиб, ундан воз кечолмайман, – дейди Нормуҳаммад ака.
Дарвоқе, оилада 5 қиз, бир ўғил вояга етяпти. Оиланинг ҳунармандчилик ишлари билан танишиш мақсадида устахонага йўл олдик. Эшик олдидаги дастгоҳни маҳорат билан бошқараётган қизни кўриб, бироз ҳайратландик.
Нормуҳаммад ака бизнинг ҳайрон бўлаётганимизни сезиб, шундай деди:
– Мени ишимни ҳозир қизларим давом эттиришяпти. Икки йил аввал соғлиғимда бироз муаммо пайдо бўлди. Шифокорлар дастгоҳларда ишлашимни ман этишди. Катта қизим Ҳулкарга аҳволни айтдим. У мени дарҳол тушунди.
– Дадажон, сиз хавотир олманг, бизга йўл-йўриқ кўрсатиб турсангиз бас, барчасини ўзимиз эплаймиз, – деди Ҳулкар.
"Барака топишсин, ҳозир буюртмаларнинг ҳаммасини ўзлари уддалашяпти. Шаҳардан тахта олиб келишдан тортиб, ҳисоб-китоб ишларигача ўзлари эплашяпти", – дейди Нормуҳаммад ака.
Опа-сингиллар Ҳулкар, Гавҳар, Камола бири биридан чаққон ишлашади. Ўз вазифаларини қунт билан бажаришади. Ишга жону дили билан киришиб, охирига етказмагунча тиним билишмайди. Ҳулкарда ижодий ёндашув кучли. У ясаган қутичалар, сувенирларни ўзи дизайнерлик қилиб безатади. Гавҳар эса рўзғорда ишлатиладиган ўқлов, жува, хонтахта учун қуббали оёқлар ясайди. Камола хонтахта ясашни маромига етказади.
Дурадгор қизлар оиласи ўтган йили банкдан 10 млн. сўм кредит олиб айрим дастгоҳларни сотиб олди. Бу йил эса яна 30 млн. кредит олиб, фаолиятини янада кенгайтирмоқчи. Ҳозирча керакли асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар харид қилишди. Беш турдаги хилма хил дастгоҳларни қизлар усталик билан бошқаришяпти. Бу йил устахонани кенгайтиришни режа қилишган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра, дурадгор қизлар оиласида “Уста-шогирд“ анъаналари ҳам йўлга қўйилган бўлиб, амакиларининг ўғилларига ҳам касб сирлари ўргатишмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг