“Челси”дан мағлубият, “Арсенал”дан ишончли ғалаба
Кеча, 14 март куни Англия Премьер лигасининг 30-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида мухлислар 5 та ўйинга гувоҳ бўлишди.
Дастлабки ўйинда “Бёрнли” жамоаси “Борнмут” клубини қабул қилди. Лигадан чиқиб кетиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турган мезбон жамоа, 10-ўриндаги рақиби билан кўп жиҳатдан тенг ўйнай олди. Аммо баҳсда ҳисоб очилмади.
Ушбу тур олдидан 37 очко жамғарган ҳолда 14-ўринни эгаллаб турган “Брайтон” клуби ушбу баҳсда ғалаба қозонишни уддалади ва мос равишда жадвалнинг 11-ўрнига кўтарилиб олди.
Мазкур баҳсда “Брайтон”га “Сандерленд” жамоаси рақиблик қилди. Учрашув 0:1 ҳисоби билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Янкубо Минтех муаллифлик қилди.
Европа чемпионлар лигасида ПСЖдан жиддий зарба қабул қилиб олган “Челси” жамоаси ушбу турда ҳам мағлубиятга учради. Жамоа бу гал ўз майдонида “Ньюкасл”дан устун кела олмади.
Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Энтони Гордон муаллифлик қилди.
Премьер лига чемпионлиги сари якунлашиб келаётган “Арсенал” клуби бу турда ишончли, аммо қийин ғалабага эришди. “Эвертон” клубига қарши баҳс 2:0 ҳисобида якунланди. Голларга 90-дақиқада Виктор Гёкереш ва 90+7 дақиқада Макс Доуман муаллифлик қилди.
Турнир жадвалида “Арсенал”ни таъқиб этиб келаётган “Манчестер Сити” клуби эса ушбу турга келиб яна очко йўқотди. Европа чемпионлар лигасида “Реал Мадрид”дан жиддий зарба қабул қилиб олган “шаҳарликлар” ушбу турда “Вест Ҳэм”ни мағлуб эта олишмади.
Учрашувда ҳисоб 31-дақиқада Бернарду Силва томонидан очилди. 35-дақиқада Константинос Мавропанос мувозанатни тиклади. Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади. Футболчининг ҳаракатлари “Sofascore” портали томонидан 6,7 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, АПЛда бугун ҳам тур ўйинлари давом эттирилади. Кун доирасида мухлислар турнинг марказий ўйинига ҳам гувоҳ бўлишади. Ушбу баҳсда “Ливерпуль” жамоаси “Тоттенҳэм” билан куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг