Чегара ҳудудида бепул тиббий кўрик ташкил этилди
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида навбатдаги тиббий тадбир ўтказилди.
Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали профессор-ўқитувчилари томонидан Орол маҳалласига қарашли Халқобод оилавий шифокорлик пунктида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик доирасида, айниқса, аёллар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш мақсадида скрининг текширувлари ўтказилди. Мутахассислар томонидан хасталикларнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир давомида 200 нафардан ортиқ фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича тегишли маслаҳат ва даволаниш юзасидан йўлланмалар берилди.

— Шифокорлар бизни батафсил кўрикдан ўтказди, керакли маслаҳатлар берди, — дейди Мукаррам Ҳакимова. — Айниқса, аёллар саломатлигига қаратилаётган эътибор жуда муҳим. Бундай тадбирлар биз учун жуда фойдали бўлди.
Шунингдек, тадбир доирасида аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш масалаларига бағишланган тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.
Бундай амалий тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг