Иқтисодиёт

“Мураккаб солиқ маъмурчилиги, бизнесга ортиқча аралашиш ва тизимдаги коррупция ҳолатларининг барчасидан хабарим бор” — Президент

Президент содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит яратиш борасида муҳим ташаббусларни илгари сурди.

14:39 18 Август 2023
1 октябрдан бошлаб, “tax gap” — қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти бекор қилинади

Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда.

14:34 18 Август 2023
Дунёнинг энг машҳур 50 та бренди Ўзбекистон корхоналари билан ишлашга катта қизиқиш билдирмоқда

Президент экспортни кенгайтириш бўйича яна бир катта имконият – бу нуфузли хорижий брендларни мамлакатимизга жалб қилиш эканини таъкидлади. 

14:14 18 Август 2023
Корхона хорижий бренд ва инвестор билан келишувга эришса, унга Саноат жамғармаси 25 фоизигача капиталига сармоя билан кириши мумкин бўлади

Ўрта корхоналар фаолиятини кенгайтириши учун уларга янги инвестор ва брендларни жалб қилишга кўмаклашиш зарур. Шу боис, агар корхона хорижий бренд ва инвестор билан келишувга эришса, унга янги ташкил қилинган Саноат жамғармаси 25 фоизигача капиталига сармоя билан кириши мумкин бўлади.

14:01 18 Август 2023
Тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади

Марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади.

13:47 18 Август 2023
Ўрта бизнес учун шароитлар етарли эмаслиги қайд этилди

Президент иқтисодиётимизнинг янги технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарадиган муҳим бўғини – ўрта бизнес эканлигини таъкидлади.

13:45 18 Август 2023
Ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади

Кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади. Ушбу маблағларнинг 150 миллион доллари бўйича кредит линиялари 1 октябрдан очилади.

13:25 18 Август 2023
“Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилади

Президентимиз кичик бизнесга янги имкониятлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

13:16 18 Август 2023
Жорий йилги мулоқот арафасида тадбиркорлардан 6 мингга яқин мурожаат келиб тушди

Улар кўтарган асосий масалалар – кредит ва молиявий ёрдамни кенгайтириш (жами мурожаатларнинг 26 фоизи), бизнесни жой ва инфратузилма билан таъминлаш (21 фоиз), солиқ тизимини соддалаштириш (10 фоиз), текширишлар ва ортиқча бюрократияни кескин қисқартириш (8 фоиз) билан боғлиқ.

13:11 18 Август 2023