All

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 1600га яқинлашди

2020 йил 20 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1582 нафарни ташкил қилмоқда.

14:28 20 Апрель 2020
Янги ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Тупроққалъа тумани ташкил этилган эди.

14:13 20 Апрель 2020
Ўзбекистонда хорижнинг яна бир тижорат банкига лицензия берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 11 апрелдаги қарорига мувофиқ, “TBC Bank” акциядорлик тижорат банкига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

14:09 20 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 238 нафарга етди

Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказидан яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

14:04 20 Апрель 2020
Қарийб уч миллиард маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмаларига 2020 йилнинг 1чорагида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 2388 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 1469 таси оғзаки, 536 таси ёзма, 383 таси эса электрон шаклда юборилган.

13:45 20 Апрель 2020
Андижонда коронавирусдан тузалганлар 13 нафарга етди

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 2 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

13:42 20 Апрель 2020
Карантин даврида ҳарбий хизматни ўтаб бўлганларни уйга қайтишига рухсат бериладими?​

Савол: Ҳарбий хизматни ўтаб бўлганларни уйга қайтишига рухсат бериладими? Жавоб: Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлганларни резервга бўшатиш ишлари режага асосан амалга оширилмоқда. Улар ортиқча муддат ҳарбий хизматда қолдирилмайди.

13:40 20 Апрель 2020
Карантинда бўлганлар армияга қабул қилинмаслиги ростми?

Коронавирус билан карантинда бўлганлар касалликни енгил формасида тузалиб чиқишса, кейинчалик ҳарбий соҳага қабул килинмайди деган гаплар ростми? Ушбу саволга Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров жавоб берди.

13:33 20 Апрель 2020
Томорқалардан самарали фойдаланишнинг ҳолати ўрганилди

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида ишчи гуруҳ Жомбой туманида томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан агротехник тадбирларнинг олиб борилиши билан танишди.

13:31 20 Апрель 2020
“Samrin Trade” корхонаси жорий йилда 5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилади

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида ҳам ишлаб чиқариш корхоналари бир маромда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Айниқса, экспортёр корхоналар томонидан жаҳон бозорига сифатли маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилаётир.

13:25 20 Апрель 2020
Ўтган йилда етиштирилган 20 тонна исириқ бугун асқотмоқда

Бухоро вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасига қарашли чўлларда етиштирилаётган исириқ ўсимлигига карантин кунларида талаб ошди.Бу исириқнинг дориворлик хусусиятлари билан боғлиқ, албатта.

13:23 20 Апрель 2020
Фарғона туманида ёшлар учун малиначилик ва анорчилик кооперацияси ташкил этилди

Мамлакатимизда ҳукм сураётган мураккаб карантин даврида ёшларни иш билан таъминлаш ва уларнинг бандлигини кафолатлаш муҳим масалалардан бирига айланган.

13:19 20 Апрель 2020
TEAM университети ташкил этилди

“TEAM университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

13:14 20 Апрель 2020
Андижонда ун тақчиллигига барҳам берилмоқда

Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёнидан келиб чиқиб, давлат ресурсларидан ажратиладиган ун ҳажмларини вақтинчалик тартиб асосида чакана савдо, қолипли нон ишлаб чиқарувчи, ижтимоий соҳа муассасалари, қайта ишловчи ва макарон ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан...

13:14 20 Апрель 2020
Россияда меҳнат мигрантларига нафақа бериш ташаббуси илгари сурилмоқда

Россиянинг Стратегик ташаббуслар агентлиги бош директори Светлана Чупшева ишсизлик нафақасини олиш бўйича меҳнат мигрантларини Россия фуқароларига тенглаштириш таклифини илгари сурмоқда. У шу бўйича тайёрланган мурожаатини ҳукумат раиси Михаил Мишустинга юборган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

13:11 20 Апрель 2020
Уйида “каннабис” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 10 апрель куни соат 12:00 да Қибрай туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 40 ёшли Н.В., яшаб келаётган хонадонида январь ойи ўрталаридан буён 2 дона тувакка кўкимтир рангли ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик тупларини...

13:07 20 Апрель 2020
Агар иш масофавийга ўзгартилса, меҳнат шартномасида ўзгариш бўладими ёки ойлик тўловида ўзгариш бўладими?​ — инспектор жавоби

Жавоб: Карантин даврида иш берувчилар ходимларнинг розилиги билан меҳнат шартномага тегишли ўзгартириш киритилиб, ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказишлари мумкин.

13:03 20 Апрель 2020
Янги институтга ректор тайинланди

Ҳукумат қарори билан Ғанишер Худойкулович Рахимов Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

12:44 20 Апрель 2020
Бедор ўй. Ҳамжиҳатлик ҳикмати

Инсоннинг табиати қизиқ. Озгина салбий ҳиссиётдан таъсирланиб, тушкунликка берилади. Ёки жимитдек ёруғ нуқта пайдо бўлса, бирдан кўнгли ёришиб, ҳаётга ўзгача кайфият, умид ва ишонч туйғулари билан боқа бошлайди.

12:32 20 Апрель 2020
Дезинфекция ишлари кўлами кенгаймоқда

Коронавирус пандемияси кириб борган дунёнинг 200 га яқин давлати бугун мазкур кўринмас душманга қарши уруш очган. Афсуски ҳозирча тожли вируснинг қўли баланд келмоқда. Дунё мамлакатларининг кўп сонли аҳолиси ушбу касаллик сабаб азият чекаётир, қурбонлар сони акс этган рақамлар ҳам киши...

12:20 20 Апрель 2020

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер