All

Хориждаги ўзбекистонликларни олиб келадиган чартер рейслар жадвали эълон қилинди

Турли сабабларга кўра учиш-қўниш вақтлари ўзгариши мумкин, аниқ вақт авиакомпания сайтида кунлик режимда эълон қилиб борилади!

07:48 08 Июнь 2020
Наманганда Польша билан ҳамкорликда боғдорчилик қўшма корхонаси ташкил этилади

Бу келишувга Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси кўмаги билан Kasansay Dry Fruits масъулияти чекланган жамияти ва Польшанинг Rolbank компанияси ўртасида ўтказилган видеомулоқот чоғида эришилди. Музокаралар якунига кўра, Косонсой туманида қўшма корхона ташкил этиладиган бўлди. У Наманган вилоятида Польша инвестицияси иштирокидаги илк корхона...

07:46 08 Июнь 2020
Бугун коронавирус аниқланган беморлар ҳақида маълумот берилди

Бугун мамлакатимизда 237 ҳолат (Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4)да касаллик қайд этилган.

23:17 07 Июнь 2020
Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

23:08 07 Июнь 2020
Лотин Америкаси коронавирусга қарши курашда енгилмоқда

ЖССТ Марказий ва Жанубий Америкада пандемиянинг энг юқори даражасига ҳали етиб бормаганидан қўрқади, бу эса касал ва ўлаётган одамлар сони кўпайишда давом этишини англатади.

22:18 07 Июнь 2020
Коронавирус: Россияда бир суткада 8984 та янги ҳолат қайд этилди

Мамлакатда COVID-19 эпидемияси бошланганидан бери жами 467 минг 673 нафар одам касалликни юқтириб олган.

21:59 07 Июнь 2020
Хоразмда қарийб 3 ой аввал йўқолган эркакнинг мурдаси каналдан машина рулига занжирбанд қилинган ҳолда топилди

Жорий йилнинг 17 апрель куни Хазорасп туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Қ.нинг бедарак йўқолгани юзасидан Ж.К.нинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи”га Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.

21:08 07 Июнь 2020
Дунёда "COVID-19"дан вафот этганлар сони 400 минг нафардан ошди

Бутун дунёда COVID-19 инфекциясини юқтириб олганларнинг умумий сони 6,9 миллиондан ошган. Касалланишлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда

20:13 07 Июнь 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 121 нафарга ошди

2020 йил 7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

18:58 07 Июнь 2020
Коронавирус ҳомиладор аёлларга қандай таъсир қилади?

COVID-19 билан касалланиш хавф гуруҳлари орасида ҳомиладор аёллар алоҳида ўрин эгаллайди. Маълумки, ҳомиладорлик бу физиологик ҳолат бўлишига қарамай, бир қатор аъзо ва тизимларнинг, шу жумладан, иммун тизимнинг ўзгариши билан кечади. Шу сабабли ҳомиладорлик вақтида инфекцияларга нисбатан сезувчанлик сезиларли даражада ошади.

18:56 07 Июнь 2020
ЖССТ ниқоблардан фойдаланиш ҳақидаги тавсияни қайта кўриб чиқди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ниқоблардан фойдаланиш бўйича берган тавсияларини қайта кўриб чиқди ва жамоат транспорти ҳамда дўконларда уларни тақиб юришга чиқирди.

17:41 07 Июнь 2020
Бугун 62 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Улар орасида арманистонлик фуқаро ҳам бор

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 32 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида

17:12 07 Июнь 2020
Водий вилоятларини боғловчи ҳалқа темир йўл қурилади

Фарғона водийси бўйлаб узунлиги 331 км бўлган ҳалқа электропоездлар ҳаракати қўйилади.

16:53 07 Июнь 2020
Фарғонада 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчи мактабларга қайтди - Шерматов

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида айрим маълумотларни очиқлади.

16:29 07 Июнь 2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган аёл фарзандли бўлди

Аввал хабар берганимиздек, юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар, жумладан, ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларни даволашга алоҳида аҳамият берилмоқда.

15:34 07 Июнь 2020
Тошкентда 17 ёшли сартарош бир йигитни қайчи билан ўлдирди

Марҳумнинг дўстларидан бири "Facebook"даги саҳифасига қотиллик И.А.нинг қўшни маҳалладаги болалар билан жанжали оқибатида юзага келганини ёзиб қолдирган.

14:56 07 Июнь 2020
Ҳайдовчи автомобилни тиббий ниқобсиз бошқариши мумкин. Бироқ...

Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.

11:15 07 Июнь 2020
Зоологлар кўрсичқон ва тулкилар Сардоба тўғонига таъсир қилмаганини тасдиқлади

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди.

10:37 07 Июнь 2020
Тошкентда аҳоли орасида 87 кишида коронавирус аниқланди

​2020 йил 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4181 (+87) нафарни ташкил этмоқда.

09:58 07 Июнь 2020
Иқлимшунослар: Жорий йилнинг май ойи тарихдаги энг иссиқ ой бўлди

Жорий йилнинг май ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.

23:55 06 Июнь 2020

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер