All

Заргарлик буюмларининг мамлакатимизга яширинча олиб кирилишига чек қўйилди

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, Республикамиз ҳудудига жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари божхона тўловларига тортилмаслиги белгиланган. Белгиланган меъёрдан ортиқ қисмига эса қонунчилик талаблари асосида божхона тўловлари ундирилади.

15:31 14 Декабрь 2022
Фарғонада қишлоқ хўжалиги йўналишида кўргазма бўлиб ўтмоқда

Фарғонада “Fergana Fermer Expo Uzbekistan – 2022» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Туркиялик тадбиркорлар иштирокида ўтказилаётган кўргазмада қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва доривор ўсимликлар бўйича халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, инвестициявий тижорат таклифларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

15:29 14 Декабрь 2022
Ўқувчилар қиш вақтида мактаб формасини ўзгартириши мумкин

Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

15:25 14 Декабрь 2022
Самарқандда меҳр-мурувват тадбирлари давом этмоқда

Мамлакатимизда жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар ўтказилаётган «Меҳр-мурувват ойлиги» доирасида Самарқанд вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ногиронлик аравачалари етказиб берилмоқда.

15:22 14 Декабрь 2022
Маҳаллада ёшлар етакчиси кутубхона очди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги «Бахт» маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаётган Бобур Нажмиддинов шахсий ташаббус кўрсатиб, 3 минг нусхадан зиёд энг сара бадиий ва публицистик адабиётларга эга кутубхона фаолиятини йўлга қўйди.

15:17 14 Декабрь 2022
Навбаҳорда боғча ёшидаги болаларнинг 74,8 фоизи МТТга қамраб олинди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани «Қизилтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида 3-7 ёшли болалар сони 320 нафар бўлиб, улар орасида мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган ва қўшни маҳаллалардаги боғчаларга қатнаётган кичкинтойлар ҳам оз эмас эди.

15:14 14 Декабрь 2022
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди 

Мазкур тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

15:10 14 Декабрь 2022
Наманганлик тадбиркор кутубхонага 2 мингдан ошиқ янги адабиётлар совға қилди

Энг бой хазина – китобга тўла кутубхона. Бундай зиё масканлари фондини янги адабиётлар билан бойитиб бориш янада китобхонларни кўпроқ жалб этиш ва китобхонликни оммалаштиришнинг зарурий шартларидан бири.

15:07 14 Декабрь 2022
Сирдарёдаги «Деҳқонобод асл анори» корхонасида анор баргидан чой ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида яшовчи Исроил Неъматов оила аъзолари билан бирга бундан қарийб беш йил аввал томорқасидан ташқари 2 гектарда анорзор барпо қилди. Кейин бу майдон 4, сўнгра 7 гектарга етди.

15:04 14 Декабрь 2022
Бешариқликларнинг ҳаётга, яшашга муносабатини ўзгартираётган ташаббуслар

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда аҳоли билан мулоқотнинг янги тизими жорий этилгани ҳудудларда йиллар мобайнида йиғилиб қолган, ҳамюртларимизни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш имконини бермоқда.

14:57 14 Декабрь 2022
Пластик картадан 3.185.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳридаги М.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 июнь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасида бўлган жами 3.185.000 сўм пулларни ечиб олганлиги маълум қилган.

14:55 14 Декабрь 2022
Jordan Aviation илк бор Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда

Қайтиш рейсига йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш бошланишидан аввал аэропорт ва авиакомпания вакиллари иштирокида расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

14:46 14 Декабрь 2022
Ноқулай об-ҳаво туфайли Фарғона водийсида аэропортлар фаолияти вақтинча чекланди

Қалин туман ва кўриш чегарасининг пастлиги бир нечта халқаро аэропортларда самолётларни қабул қилиш ва жўнатишлар кечиктирилишига сабаб бўлди.

14:41 14 Декабрь 2022
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар камайган

Йил бошига нисбатан нақд пуллар қолдиғи 12,7 триллион сўмга кўпайган.

14:28 14 Декабрь 2022
Карате WKF бўйича Осиё чемпионати олдидан истиқболли режалар муҳокама қилинди

Бугун, 14 декабрь куни Спортни ривожлантириш вазири Адкҳам Икромов Бутунжаҳон карате федерацияси президенти Антонио Эспинос билан учрашди.

14:19 14 Декабрь 2022
Ов қилиш қоидаларининг бузилиши ҳолати аниқланди

Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКни 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

14:09 14 Декабрь 2022
Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик ҳамкорлик диалогининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Учрашув давомида Ўзбекистон вакиллари томонидан тадбир кун тартиби мавзулари доирасида келгусидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва давом эттириш мақсадида аниқ ва конструктив таклифлар илгари сурилди.

14:02 14 Декабрь 2022
12 кунда 17 мингга яқин хонадоннинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 17 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

13:49 14 Декабрь 2022
Навоий вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

13:44 14 Декабрь 2022
Янги Зеландия келажак авлодлар учун тамаки чекишни тақиқловчи қонунни қабул қилди

Унга кўра 2009 йил 1 январдан кейин туғилган барча одамларга тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

13:36 14 Декабрь 2022

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер