Actual
2020 йил 8 апрель соат 17:15 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 545 нафарни ташкил қилмоқда.
17:28 08 Апрель 2020“Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураши февраль ойида бошланган эди. Ўзбекистон ҳукумати кўплаб давлатлардан ўз фуқароларини олиб келди. Жумладан, Қозоғистондан 7 мингга яқин фуқароларимиз олиб келинган. Хитой Халқ Республикасидан 3,5 минг ва Туркиядан мингдан ортиқ фуқароларимиз олиб келинган.
14:23 08 Апрель 2020Коронавирус инфекциясини аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ойлик иш ҳақининг 6 фоизидан ташқари қўшимча рағбатлантириш назарда тутилганми? Ушбу саволга Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.
13:21 08 Апрель 2020Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 7 апрель куни Тошкент йўлларида 758 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилди. 450 та автомобиль жарима майдончасига жойланди. 468 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган.
13:01 08 Апрель 2020Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозим. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
11:37 08 Апрель 2020Олимлар коронавирус инфекцияси ҳомиладор аёлдан туғилмаган боласига ҳам юқиши мумкин деган хулосага келишди. Аммо шунга қарамай, янги туғилган чақалоқларда касаллик оғир шаклда жуда кам учрайди.
02:11 08 Апрель 2020— Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, шу пайтгача дунёда COVID-19ни юқтириб олганлар сони 1,38 млн. нафарга, соғайиб кетганлар 292 минг нафарга етган бўлса, ҳаётдан кўз юмганлар 78 мингдан ошиб кетди;
22:49 07 Апрель 2020Парламент Қонунчилик палатасининг шу йил 7 апрелда бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси одатдагидан ҳам кўпроқ мунозарага бой бўлди. Бу, айниқса, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан кечган муҳокамаларда яққол намоён бўлди.
21:11 07 Апрель 2020Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов хориждаги ўзбекистонликлар орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бераётгани ҳақида маълум қилди.
16:04 07 Апрель 2020Ижтимоий фармациялар силсиласида давлатчилик илми пайдо бўлганидан буён давлат сиёсатини амалга оширишнинг янада самарали воситалари ва идеал усулларини ўйлаб топиш, бу борада мукаммалликка эришиш мақсадида юз йиллар давомида фундаментал тадқиқотлар олиб борилган, минглаб илмий асарлар ёзилган. Ушбу йўналишдаги илмий изланишлар...
15:24 07 Апрель 2020Касалликка чалинганлар республиканинг барча ҳудудларидан аниқланган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айтиб ўтди.
14:06 07 Апрель 2020Аввалроқ Россияда яшовчи ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга 20 миллион доллар маблағ ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Меҳр-шафқат ва саломатлик" фондига тўлалигича ўтказилиши айтилган эди.
13:02 07 Апрель 2020Туркия президенти Таййип Эрдўған коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Республикада амалга ошириладиган янги чораларни эълон қилди.
01:18 07 Апрель 2020Аввалроқ, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
00:45 07 Апрель 2020Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 397 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.
23:37 06 Апрель 2020Чироқчилик 14 ёшли беморнинг яна бир опаси ва укасида ҳам касаллик аниқланди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
22:42 06 Апрель 2020Бухоро вилоятидаги аксарият дорихоналарда тиббий ниқоб нархи 900 сўм эканлиги ҳақидаги ёзув туширилган лавҳалар илиб қўйилди. Вилоятнинг 4 – сектор ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш ишларидан сўнг харидорларни огоҳ этиш мақсадида шундай йўл тутилди.
17:28 06 Апрель 2020— Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, шу пайтгача дунёда COVID-19ни юқтириб олганлар сони 1 275 542 нафарга, соғайиб кетганлар 262 985 нафарга, ҳаётдан кўз юмганлар 69 498 нафарга етди.
16:51 06 Апрель 2020Коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат синаб кўрилгани ва самараси ижобий натижа бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқаляпти. Бу қанчалик рост? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.
14:45 06 Апрель 2020Албатта, биз, депутатлар халқ вакиллари сифатида бу интеграция жараёнларида фаол иштирок этишимиз мақсадга мувофиқ. 2020 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишида Ўзбекистонни ЕОИИ билан ҳамкорлигига оид масалалар кўриб чиқилди. Кенгаш йиғилишида бу ҳамкорлик негизида...
12:29 06 Апрель 2020Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти