Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси қўлга олинди
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 5 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган кадастр филиали бош мутахассиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Давлат кадастрлари палатаси Ғиждувон тумани филиали шўъба бош мутахассиси А.И. фуқаро Ў.Ж.га «Бобур» МФЙ ҳудудидаги 5 сотих ер майдони гўёки туман ҳокимлиги захирасида турганлигини айтиб, ушбу ер майдонини 4 минг доллар эвазига унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган.
Шундан сўнг у олдиндан 2 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг