Бухорода ака укасини ўлдирди
Бухорода кичик келишмовчилик ўлим билан якунланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 май куни Бухоро шаҳар Жалол Икромий маҳалласида яшовчи А.Б ўзи билан бирга яшаб келаётган укаси Т.О билан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ўзаро жанжаллашган.
А. Б жанжал вақтида қўлида бўлган ошхона пичоғи билан унинг ҳаёти учун муҳим ҳисобланган кўкрак қисмига бир неча маротаба уриши оқибатида фуқаро Т.О ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-модда 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг