Бухоро Шаржа билан биродарлашади
Фото: Халқ сўзи
Бухоро шу кунга қадар дунёнинг Кордова (Испания), Санта–Фе (АҚШ), Бонн (Германия), Рюей –Малмезон (Франция), Малатия (Туркия) каби қатор шаҳарлари билан биродарлашган. Энди улар сафига Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржаси ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Куни кеча Бухоро вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги масъуллари билан Шаржа шаҳри администрацияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Унда икки шаҳар ўртасидаги биродарлашув билан боғлиқ меморандум юзасидан ўзаро фикрлашиб олинди. Бу меморандум туризм, инновация, иқтисодиётга хорижий сармояни жалб этиш каби йўналишларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, ҳар икки шаҳардаги олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари ҳақида сўз борди.
Айтиш жоизки, жорий йилнинг февралида Шаржа шаҳри делегациясининг Бухорога ташрифи ва шу сафар асносида биродарлашув меморандумини имзолаш маросими ташкил этилиши кутилмоқда.
Шу ўринда Шаржага оид бир - икки далилга эътиборни қаратмоқчимиз. Шаржа амирлиги аҳолисининг сони ва майдони жиҳатидан БАА да учинчи ўринда туради. Бу ерда бир неча иқтисодий зона ва ўттизга яқин саноат ҳудуди мавжуд. Олий таълим муассасалари сони эса йигирмадан зиёддир.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг