Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди
Фото: Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Қарши аэропорти орқали қадимий тангаларни хорижга олиб чиқишга уринган шахс қўлга олди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Қашқадарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҲЙ-9623 рейси билан Москвага учишни режалаштирган фуқаро Х.Х. «яшил йўлак» орқали ҳаракатланиб келаётганида унинг қўл юки рентгенологик текширувдан ўтказилган.
Юклар холислар иштирокида шахсий кўздан кечириш чоғида йўловчида декларациясида кўрсатилмаган тарихий-маданий аҳамиятга эга, камида 50 йиллик 116 дона металл танга борлиги аниқланган.
Маданий мерос агентлиги хулосасига кўра, тангалар орасида Бухоро амирлиги даврига оид экземплярлар ҳам бор.
Ҳозирги кунда олиб қўйилган тангалар Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилган. Ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг